ТЕАТРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ ТАШАББУСНОМАСИ
Abstract
Республикамизда 2017 йилга қадар давлат театрлари сони 37 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 41 тага етди. 2015 – 2016 йилларда 3 та театр реконструкция қилинган бўлса, 2016 – 2023 йилларда 11 та театр мукаммал таъмирланди ва қайта жиҳозланди. Давлат театрлари томонидан 2017 йилда маҳаллий гастроллар 15 та, хорижий гастроллар 7 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 28 та хорижий ва 160 та маҳаллий гастроль сафарлари амалга оширилган. 2017 йилда театрларда давлат буюртмаси асосида атига 3 та асарга маблағ ажратилган бўлса, 2018 – 2022 йиллар давомида жами 70 та асарга давлат буюртмаси асосида маблағлар йўналтирилди. Хусусан, 2022 йилда 40 та асар учун 15 млрд сўмлик, 2023 йилнинг ўтган даврида 23 та асар учун 6 млрд сўмлик давлат буюртмалари берилган.